Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"

Абдулвосит Бектемиров
24 июл 2024, 21:06
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024даги тарихий дебютидан сўнг терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйинни ёмон ўтказмадик. Рақибимиз ҳам кучли эди. Кичик хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик деб ўйлайман.

- Олимпия ўйинларидаги тарихий голимизга муаллифли бўлдингиз. Бу кейинги учрашувларда жамоамизга далда бўла оладими?

- Асосий мақсадимиз - гуруҳдан чиқиш. Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, яхши ўйин ўтказдик. Кучимиз тенг бўлган рақибларга қарши ўйинларимиз бор. Олдиндаги иккита учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.


Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›