UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  1 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  3 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  59 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2

Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар Янгиликлар

Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев Ўзбекистон – Испания ўйинини таҳлил қилди.

Фақат тўғрисини тан олинг: ўйин бошлангунига қадар қандай натижани кутгандингиз? Агар ҳаммасини четга суриб, фақат футболни қолдирганда.

Шахсан мен Испания билан жуда қийин бўлишини тушунгандим. Аммо, айнан футбол тарафлама Ўзбекистон жанг таклиф қилишини тахмин қилгандим. Сабаби замонавий футболда фаворитларнинг андердогларни "тор-мор" этиб ташлашлари тобора камаймоқда.

Шундай ҳам бўлди. Ўзбекистон биринчи таймда ажойиб ўйин кўрсатди. Ҳаттоки нима билан Тимур Кападзе жамоасини кучайтиришни ҳам билмадим. Бизникилар баъзида узоқ ўйлашди ва испанларнинг ўз ярим майдонлари ва майдон марказини ёпишга имкон беришди. Бундай даражада, бундан ташқари бундай рақибларга қарши тезроқ қарор қабул қилиш керак. Хатонинг нархи айниқса дарвозангизга яқин жойда жуда юқори.

Ўзбекистон терма жамоаси прессингда яхши ишлади ва Испания терма жамоаси дарвозасига босим ўтказди. Деярли барчаси идеал эди, аммо жарима зарбасида гол урилди. Бахтимизга, бизникилар шундан ўзларига келиб, шундай ўйнашда давом этишди. Испанлар эса бунга тайёр эмасди.

Танаффусда ўз Telegram саҳифамга шундай ёздим: "Эндиликда асосийси дарвозамиз олдида қолиб кетмаслик ва биринчи таймдагидек ўйнаш. Худо хоҳласа, иккинчи бўлимга ҳам кучимиз етсин".

Айнан шу нарса танаффусдан сўнг рўй берди. Ўзбекистон терма жамоаси чарчагани билинди ва ўз дарвозасига яқин жойда ўйнади. Эҳтимол иккинчи рақам бўлиб ўйнашга ўтиб Тимур Кападзенинг кўрсатмаси бўлгандир. Эҳтимол ўйинчилар психологик тарафдан бироз чарчашган ва дуранг натижани сақлашга қарор қилишгандир. Испанлар темпни оширишди ва дарвозамизга кўпроқ босим қилишни бошлашди. Неъматов томонидан қайтарилган пенальти ва Гомеснинг голига қадар ҳам Испания терма жамоаси тўп киритиши мумкин эди.

Иккинчи ўтказиб юборилган гол эса бундай ўйинларнинг "классикаси". "Иккинчи темп"да жарима майдони чизиғи бўйлаб диагонал узатма. Марказий ярим ҳимоячилар мудофаа ўйинчилари билан битта чизиқда туриб олишди. Якунда, Гомес бир ўзи қолиб кетди ва хатосиз дарвозани нишонга олди.

Айрим мухлисларнинг шундай оҳангдаги изоҳлар ҳайратда қолдиради: "Катта ёшли ўйинчилар ҳалақит беришди. Олимпиадага йўлланма олганлар билан ўйнаш керак эди". Ўруновнинг Испанияга қарши ўйини билан бироз хафа қилганига қўшиламан, аммо рақибнинг ҳам даражасини ҳисобга олиш керак. Бундан ташқари, Эронда мавсум олдинроқ якунланди ва Остон шунчаки формасини йўқотган бўлиши мумкин. Ва гап бу ерда жисмоний ҳолатда эмас, балки ўйин тарафлама эди: у шунчаки расмий ўйинларда анчадан бери ўйнамаган. Шомуродов ва Алиқулов бўйича саволлар йўқ – улар ўзларининг доимий, яхши даражаларида ўйнашди.

Файзуллаевдан кўпроғини кутгандим. Аммо, бу ерда ҳам Ўруновдагидек ҳолат – РПЛда катта пауза бўлганди. Бундан ташқари, у кўпроқ чап қанот ёки марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида самаралироқ. Кападзенинг танаффусда уни Ўрунов билан қанотларда алмаштиришини кутгандим, аммо бу рўй бермади. Норчаев, Жиянов ва Ҳолматов захирадан яхши ўйинга қўшилишди. Кейинчи ўйинларда улардан кимдирнинг илк дақиқаларданоқ ўйнаши мумкин.

Испанлар ҳақли равишда ғалаба қозонишди, аммо барибир бу биз учун аламли. Испания терма жамоаси таркиб жиҳатидан анча кучлилигини тушунаман, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ёмон ўйнамади. Агар Тимур Кападзе шогирдлари Миср ва Доминикан Республикаси билан ҳам шундай ўйнашса, плей-оффга йўл олишимиз аниқ. Аммо, бўшашиш ҳам кетмайди - ишлаш ва яна ишлаш керак.

Мўъжиза рўй бермади, аммо барчаси ҳали олдинда. Ўйин ҳам раҳмат. Дурангга жуда яқин эдик.


Николай Егоричев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика