Холанд ПСЖни рад этди. У ҳам бир йилдан сўнг "Реал"га ўтмоқчи
29 авг 2021 07:26
Янгиликлар
Холанд ПСЖни рад этди. У ҳам бир йилдан сўнг "Реал"га ўтмоқчи
"Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд ПСЖга ўтмоқчи эмас.
Парижликлар 21 ёшли форвардни "Реал"га кетишни хоҳлаётган Килиан Мбаппенинг ўрнига кўриб чиқаётган эди.
Аммо, норвегиялик ПСЖни рад этди ва ушбу мавсумни "Боруссия" билан ўтказишга қарор қилди. У ҳам бир йил ўтиб Мадрид жамоасига йўл олмоқчи.
Холанднинг "Боруссия" билан шартномасига кўра, келаси йил 75 миллион евролик товон пули кучга киради.
Форвард ушбу мавсум Бундеслига доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ҳам "Реал"га ўтишни хоҳлаётгани маълум.
Ўхшаш янгиликлар
00:45
Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб) 4
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар