

Клуб келишувнинг молиявий томонларини футболчи учун яхшилаган ҳолда, товон пули борасидаги бандни олиб ташламоқчи эди. Футболчининг "шаҳарликлар" билан келишуви 2027 йилгача амал қилади, кейинги йилдан эса 200 миллион евро миқдоридаги товон пули банди кучга киради. "Ман Сити" шартномани 2028 йилгача узайтириб, товон пулини олиб ташлаб, футболчи маошини ошириб, ҳар бир урилган гол учун бонус таклиф қилганди — ўйинчи буни рад этди.



