Холанд жароҳатдан қутулиб қолган
07 мар 2021 12:12
Янгиликлар
Холанд жароҳатдан қутулиб қолган
Дортмунднинг "Боруссия"си бош мураббийи Эдин Терзич Бундеслига доирасида "Бавария"га қарши ўйиндан кейин 60-дақиқада захирага олинган Эрлинг Холанднинг ҳолати ҳақида гапирди.
"У ҳолати ёмон эмаслигини айтди. Оёқ бироз шишган. Эрлинг ҳафтадан ҳафтага жуда кўплаб ўйинларда қатнашмоқда ва бу давом этади. Уни бироз ҳимоя қилишимиз керак", - деди Терзич.
Бош мураббий форварднинг ЕЧЛ 1/8 финалида "Севилья"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкинлиги борасидаги саволга ижобий жавоб қайтарди.
Фикрлар