"Хўжанд" Андрей Сидоров билан хайрлашди
01 авг 2020 20:41
Янгиликлар
"Хўжанд" Андрей Сидоров билан хайрлашди
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Хўжанд" жамоасини иккинчи давра бошланишидан олдин бир қатор футболчилар тарк этди.
Шарафжон Солехов, Манучехр Сафаров, Муҳаммадшарифи Саидхўжа каби футболчилар билан бир қаторда жорий мавсум бошида жамоа сафига келиб қўшилган ҳамюртимиз Андрей Сидоров ҳам "Хўжанд"ни тарк этди. Бизга етиб келган маълумотларга қараганда Сидоров пандемия сабаб клуб ихтиёрига етиб бора олмаган. Икки томон ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал жамоанинг сербиялик мураббийи Микола Лазаревич ҳам ўз юртига кетган, авиақатновлар тўхтатилгани сабабли қайтиб кела олмаганди. Ҳозирда "Хўжанд"ни маҳаллий мутахассис Ҳаким Фузайлов бошқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар