UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Хитойлик "уйғотган" гигант Янгиликлар

Хитойлик "уйғотган" гигант

Теглар :  Парма
"Парма" қайтмоқда. Гигант бўшлиқдан қайта яралмоқда.

Бу ёлғон сўзлар эмас, ҳатто мен ҳам гапирмаганман. Бу "Парма"нинг юраги бўлган Цзян Личжаннинг сирли гаплари.

"Парма" қайтмоқда, кеча "герцог"лар "Специя"ни таслим этишди ва 3 мавсум давомида D Сериядан А Серияга қайтишди. Қайтадан дунёга келган жамоа янада юқорига интилаётгани эса қувонарли ҳол.

Ғалаба, мағлубият, "учиб кетиш", қайтиш - пармаликлар тарихида ҳар доим бўладиган ҳодиса. Бир вақтлар бир ном билан "ўлган рицар" бошқа ном билан қайтди ва барча ерни ўз қўлига олди.

"Парма"нинг қайта уйғониши маҳаллий тадбиркорларнинг консорциумидан бошланди. Улар жамоани 10 йиллар олдинги ҳолатини қайтаришга ҳаракат қилишди. Бир вақтлар ўзини севадиган клуб президенти Болқондан ўткинчиларни танлади, ярим йил ўтиб жамоани ўғрилар босиб кетди. Ёзга бориб, ёрқин жамоадан асар ҳам қолмади. Ҳатто клубдагиларнинг олдида танлов ҳам йўқ эди.

Жамоа қийин ҳолатда қолганида клубни италиялик 7 авторитет инсон ўз қўлига олди ва "Янгитдан бошланиш" номли лойиҳада бирлашишди. Марко Феррари, Жакомо Мальмези, Анжело Гандольфи ва Мауро Дель Рио каби давлатни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётганларнинг ёнига Pizzarotti & C. S.p.A директорларидан бири - Бруно Меларди, пойгачи автолар конструктори Жанпаоло Даллара ва спагеттилар бизнеси билан шуғулланадиган Гвидо Барилла каби инсонлар қўшилди. Бу эса катта еттилик деб номланди.

Акциядорлар юзлаб тифозилари бор Parma Partecipazioni Calcistiche билан бирлашдилар ва бу ўз фойдасини бера бошлади.

Янги акциядорлар шунчаки қайтишни ўйлашмади, улар Италияга янгича тартиб қандай бўлишини кўрсатмоқчи эдилар. Янгиланиш фалсафаси эса барчани, футболчилардан тортиб, ҳар бир бошқарувчи вакилга қадар қамраб олиниши керак эди. Улар "Парма" - биз" деган шиорни танлашди ва очиқлик йўлига ўтишди. "Йигитлар, барчамиз бир автобусдамиз", - деган таклифни киритишди.

Бу иш берди. Жамоа D Серияда бўлса ҳам, 10 мингдан ошиқ абонемент сотишга эришди, ҳар бир учрашувда трибуналар тўлди ва баҳслар шоуга айланди. "Парма" стадиони ғалабаларни тақдим этадиган театрга айланиб қолди. Бироқ жамоани ички муаммолар тарк этмади. Шу боисдан жамоа хитойликларга сотилди.

Аниқроқ айтганда бир хитойликка. Цзян Личжан ёзда С Серияга кўчиб ўтганида "Парма"нинг ёнида пайдо бўлди. У катта еттилик вакиллари билан учрашди, анъанавий Хитой овқатлари билан меҳмон қилди. Ноябрь ойида эса ишлар якунланди. Личжан жамоанинг 60 фоиз акциялари эгаси бўлди.

Ушбу савдо ишларини хоинликка йўйишди. Клубдагилар "Парма" - бу биз" деган шиордан воз кечишди. Хитой пуллари жамоага кучни қайтарди ва қайта яралиш ишлари янада яхшиланди.

"Парма" "юраги"ни сотган бўлса ҳам, бироқ яхшигина харидорга эга бўлди. Цзян Личжан - адолатли хитойлик. Унда "Интер" йигитлари каби миллиардлар йўқ ёки "Милан" каби катта трансферлар қила олмайди. Цзян барчасини ҳисобга олади, умидли футболчиларни излайди ва минимализацияга интилади. Қачондир у ўзининг спорт газеталарини сотган ва шу тарзда пулларни жамғариб, “Desports” маркетинг компаниясини тузганди. Бир вақтлар Фуцзянь провинциясида кўча чангитиб юрган болакайдан спорт дунёсидаги машҳур инсон яралди.

"Парма" - унинг ягона лойиҳаси эмас. Цзян "Гранада" ва "Чунцин Лифань" ҳамда "Миннесота" номли баскетбол жамоасини бошқаради. Бироқ у ўз жамоаларига молиявий томондан “Desports” пулларини эмас, ўз маблағларини сарфлайди. Личжан Хитой ҳукумати эътиборидан четда қолмайди, чунки у ўз мамлакати учун фойдали экспортларни ҳам амалга оширади.

Келишувнинг асосий кардинали - Эрнан Креспо. У Личжаннинг олдига борди, маҳаллий бизнесменлар билан таништирди ва хитойликнинг гапларини эшитишни илтимос қилди. Шу боисдан Эрнан хитойликнинг ўнг қўлига ва таянчига айланди. Аргентиналик "Парма"ни 94 гол билан тарк этганди ва кейинчалик вице-президент этиб тайинланди. Бу "Парма" бошқарувидаги ягона ўзгариш бўлди.

Катта еттилик клубдаги 30 фоиз акциясини ўзида сақлаб қолди, 10 фоиз акция эса мухлисларга тегишли. Улар учун директорлар кенгашида фақатгина бир жой қолган, аммо эшитиш учун бир киши ҳам етарлича. Шиор ўзгарган бўлса-да, мақсад битта. Фалсафалар ўрнига вазифалар, ривожланиш ўрнига истиқболли режалар киритилди.

"Парма" икки йил ичида А Серияга қайтиши керак" - бу жамоанинг янги эгаси мақсадига айланди. Агарда жамоа Д’Аверсани сақлаб қоладиган бўлса, бу уддаланиши мумкин эди.

Роберто Д’Аверса – "Парма"нинг асосий юлдузи. Унинг фаолиятига бир сўз - омадсизлик билан баҳо берсак бўлади. У "Милан" тарбияланувчиси сифатида фаолиятини бошлади, кўп бора жамоаларини ўзгартирди ва жамоа сардори сифатида фаолиятини якунлади. Унинг мураббийлик фаолияти яхши бошланди.

Бир йил олдин ички муаммолар, катта тартибсизликлар бўлаётган бир вақтда у "Парма"да пайдо бўлди. Ўшанда жамоа эгалари фалсафани бузаётгани учун Скала, Минотти, Аполлони ва Галассини ишидан бўшатди. Улар жамоага янгича тартибни тарғиб қиладиган, рицарлар каби иш тутадиган инсон қидиришди. "Уларга тешилган мактубда хоинлик қилишганини ёзиб қолдиришди“.

Д’Аверса жамоанинг ривожланиш сиёсатига эътибор бермайди, у жамоасининг майдондаги ишларига жавоб беради. У ҳам ўз фалсафасини қўллай бошлади: "Фақат футбол“. У мураббий этиб тайинланганида вице-президент Феррари шундай деганди: "Биз ўз қидирганимизни топдик“.

Энди жамоа оч қолган йиртқич ҳайвондек ўйин кўрсатмоқда. Янги "Парма" 4-3-3 тактик схемасида шаклланган ва юқори прессингга асосланган. Жамоа марказда учбурчак ҳосил қилган ва қанотлардан ҳужумга ўтади. Натижалар эса аъло!

Хўш, жамоанинг хитойликлар қўл остига ўтиши хоинликми? Буниси муҳим эмас. "Парма" қайтмоқда, "Парма"ни хитойликлар қайтармоқда. Аслида хоинлик 3-4 йиллар аввал содир бўлган. Хитойликлар жамоага адолатни қайтарди. Бундан эса барча хурсанд бўлмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика