Хитой клуби Белгия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафида қўрмоқчи

Alisher
24 май 2019, 11:34
"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Кристиан Бентеке фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

"Шандон Лунэнг" Белгия терма жамоасининг 28 ёшли футболчиси билан шартнома имзолашмоқчи. Улар Бентекега йилига 9 миллион евро миқдоридаги маош беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Бентеке жорий мавсум АПЛда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Times Sport