

Унинг ўрнини клуб собиқ футболчиси Ли Сяопин эгаллайди.
"Жаноб Магат 2016 йилнинг июнида бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоанинг рухини кўтарди ва натижаларни яхшилади. Жаноб Магат ишга бўлган жиддий муносабати туфайли клуб ва мухлислар ҳурматига сазовор бўлди. Жаноб Магатга миннатдорчилик билдирамиз ва келажакда унга омад тилаймиз" - дейилади клуб баёнотида.
"Шандон Лунен" якунланган мавсумда Хитой чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллади.



