UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  2 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  2 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  7 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  3 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  7 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Хайрулла Каримов иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди Янгиликлар

Хайрулла Каримов иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди

Мамлакат кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувда жамоамиз сардори Хайрулла Каримов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Бугун ПФЛ расмий сайти тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиш қарорини эълон қилди. Унга кўра Хайрулла Каримов иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Каримов “Бухоро” билан ўтган учрашувда майдонга тушмаганди. Демак, Каримов Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтадиган баҳсда ҳам иштирок эта олмайди. Жамоамиз сардори 12-турда майдонга қайтиш имконига эга бўлади.

Ёшлар биринчилигининг 10-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув чоғида ёшлар жамоаси мураббийи Дурбек Умаралиев захира ўриндиғидан четлатилганди. Ҳакамга эътироз билдиргани сабабли мухлислар сафидан жой олишга мажбур бўлган Умаралиев огоҳлантирилиб, жаримага тортилди. ТИҚ қарорида агарда шунга ўхшаш ҳолат такрорланадиган бўлса янада кескин жазо чоралари кўрилиши кўрсатиб ўтилган.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика