Хави Анчелоттини 4-маротаба енгди. “Карло ота” Ла Лигадаги 8 “Эл Класико”дан бешинчисини бой берди
20 мар 2023 10:15
Янгиликлар
Хави Анчелоттини 4-маротаба енгди. “Карло ота” Ла Лигадаги 8 “Эл Класико”дан бешинчисини бой берди
Испания чемпионати 26-турида “Барселона” Каталонияда 2:1 ҳисобида “Реал”ни енгишга эришди.
“Барса” устози Хави Карло Анчелоттига олтинчи маротаба тўқнаш келиб, 4-ғалабасини тантана қилди. Аввалроқ, “кўканоррангилар” 4:0, 3:1 ҳамда 1:0 ҳисоблари билан рақибни енгишган ва 2:3 ҳамда 1:3 натижалари билан ютқазишганди.
Бундан ташқари, Анчелотти Ла Лига доирасида саккизинчи “Эл Класико”сида 5-мағлубиятини қабул қилиб олди. “Реал” билан “Барселона”ни 4 мартадан кўпроқ енгиш фақатгина тўрт мутахассисга насиб этган: Зинедин Зидан (4), Луис Моловни (5), Франсиско Бру (5) ва Мигель Муньос (12).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар