Хави Агуэро билан боғлиқ нохуш хабарни рад этди

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2021, 22:06
"Барселона" янги устози Хави жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэронинг фаолиятига якун ясалгани ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

"Айтилган гаплар ҳақиқатга яқин эмас. Умид қиламизки, у футбол ўйнашда давом этади. Биз у билан доимий алоқадамиз ва бу хабарлар тасдиқланмади", – деди Хави. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ аргентиналик футболчи юрагидаги муаммо туфайли фаолиятини тугатиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

33 ёшли форвард Каталония клуби учун барча мусобақаларда 5 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›