Афсус... Агуэронинг фаолиятига якун ясалди. Расмий хабар кейинги ҳафта эълон қилинади

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2021, 22:49
Футболчининг юраги билан боғлиқ муаммолар жиддий бўлиб чиқди.

"Барселона" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини якунлайди. Бу ҳақида Жерар Ромеро хабар қилди.

Бунга сабаб, футболчининг юраги билан содир бўлган муаммо саналади. Агуэро "Алавес"га қарши ўйинда юрагида муаммо юзага келгани сабабли майдонни эрта тарк этганди. Якуний текширувлар натижасида, футболчи ўз фаолиятини якунлашига тўғри келиши маълум бўлди. Кейинги ҳафта бу маълумот расман эълон қилиниб, футболчи билан матбуот анжумани ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшди футболчи "Барса" таркибида 4 тагина ўйин ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://twitter.com/gerardromero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›