Хавьер Грасия: “Ажойиб старт олдик, аммо эндигина 4 та тур ортда қолди”

4 сен 2018, 08:05
“Уотфорд” бош мураббийи Хавьер Грасия АПЛ 4-турида “Тоттенҳэм” (2:1) устидан қозонилган ғалаба ва турнир жадвалидаги пешқадамлик ҳақида гапирди.

“Биз ажойиб старт олдик. Ўтказилган барча тўрт учрашувда ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз. Аммо эндигина тўртта тур ортда қолди, холос. 

Дини – ажойиб футболчи. Мен у билан суҳбатлашганимда ҳар гал “нафақат майдонда, балки майдондан ташқарида ҳам муҳим футболчи” эканлигини айтаман. “Тотенҳэм”га қарши беллашувда у яна ўзини кўрсатди”, дейди Грасия.

АПЛ 5-турида “Уотфорд” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ВВС