Харри Кейн - кетма-кет икки йил АПЛда 20тадан кўп гол урган бешинчи инглиз
21 мар 2016 08:26
Янгиликлар
Харри Кейн - кетма-кет икки йил АПЛда 20тадан кўп гол урган бешинчи инглиз
«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн АПЛ 31-турида «Борнмут»га қарши ўйинда (3:0) дублга эришди.
Шу тариқа, 22 ёшли футболчи бу мавсумда чемпионатда 21та гол урди.
Кейн АПЛда кетма-кет икки мавсум 20тадан кўп гол урган бешинчи англиялик футболчига айланди. У ўтган мавсум 21та гол урганди.
Олдинроқ Энди Коул, Лес Фердинанд, Робби Фаулер ва Алан Ширер шундай натижага эришишганди.
Фикрлар