Ханс-Йоахим Ватцке: «Кагава учун «Боруссия» эшиклари доимо очиқ»

Tolibjon Qosimov
24 июл 2013, 12:03
Дортмунднинг «Боруссия» клуби директори Ханс-Йоахим Ватцке клубда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Синдзи Кагавани кўришдан хурсанд бўлишини айтди.
«Синдзи биз хурсандчилик билан қайтариб оладиган футболчилар қаторига киради. Кагава учун «Боруссия» эшиклари доим очиқ», – дейди Ватцке.

Эслатиб ўтамиз, яқинда япониякик футболчи қачондир Дортмундга қайтиш ниятида эканини айтиб ўтганди.

«МЮ» сафидаги дебют мавсумида Кагава премьер-лигада 20 та ўйин ўтказиб 6 та гол урди ва 3 та голли пас оширди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru