Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"
28 ноя 20:54
Янгиликлар
Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"
"Агарда биз уч гол ўтказиб, мағлуб бўладиган бўлсак, одамлар бизнинг ёмон ўйнаганимизни ёки ўзлари кўришни истаган жамоа эмаслигини айтишади. Лекин улар бизнинг нима сабабдан юқори ҳимоя чизиғи орқали ўйнаётганимизни тушунишмайди. Бу бизнинг услубимиз ва бунда гап фақатгина ҳимоячиларда ҳам эмас. Прессинг ҳужумчи ва ярим ҳимоячилардан бошланиши керак. Мен футболчилардан шуни сўраяпман. Бунда фақатгина ҳимоя чизиғини айблаш нотўғри. Агарда биз эффектив прессинг уюштира олмасак, муаммолар юзага келиши мумкин.
Барчасига оптимистик қараётганимни айтдим, чунки айрим вазифаларни тўғри бажардик, лекин ҳужум ҳудудида биз кўпроқ прессинг қила олишимиз шарт. Машғулотларда кўраётганимни ўйинда ҳам қилишимизни истайман.
Футболчиларнинг вазифасига эътибори жиддий ва уларнинг сифати баланд. Педри, Рафинья ва Маркус ҳали жамоага кўп фойда олиб келади", - деди Флик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар