Хамесга АПЛнинг гранд жамоалари томонидан қизиқишлар бўлмоқда

Mirjalol Normatov
18 мар 2018, 14:33
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Ҳуқуқий жиҳатдан "Реал"га тегишли бўлган футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Испания матбуоти хабарига кўра, унга АПЛнинг яна бир неча жамоаларидан таклифлар бўлиши мумкин. Ўтган йилнинг ёзида "қизил иблислар" раҳбарияти футболчи билан шартнома имзоламоқчи бўлганди.

Бу мавсумда Хамес "Бавария" сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, 4 тўп киритди ва 8 самарали пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca