

- Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин ўтказдик. Бугунги учрашув қийин ўтиши аввалдан маълум эди. Боиси "Машъал" кетма-кет 3 та турдан буён мағлуб бўлаётганди. Бугун улар майдонда борларини бериб ғалабага ҳаракат қилишларини билардик.
Жамоа ютса, ютуқ ҳамманики. Ютқазса, барча масъулият мураббийнинг зиммасига тушади. Қўлни туширмаймиз, курашишда давом этамиз. Чемпионатнинг эндигина 2-давраси бошланди, олдимизда узоқ мавсум кутиб турибди.

- Дарвозабон алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Унинг ўйинидан қониқмадингизми ёки бунга жароҳат сабаб бўлдими?
- Йўқ, дарвозабон ўйинни яхши ўтказаётганди. У ўша пенальти белгиланган вазиятда ҳужумчи билан тўқнашиб кетиб жароҳат олди. Шу боис унинг ўрнига Қобулжоновни туширдик.



