UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Хайрулла Холиқов "Локомотив" матбуот хизматида иш бошлади Янгиликлар

Хайрулла Холиқов "Локомотив" матбуот хизматида иш бошлади

Тошкент, 1 апрель - "Локомотив" клуби матбуот хизматида катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Бугундан бошлаб клубда расман спорт оламида кўпчиликка манзур ва таниш бўлган, заҳматкаш журналистлардан бири Хайрулла Холиқов иш бошлади.

Хабарингиз бор, Хайрулла шу кунгача Championat.Asia интернет порталида ишлаб келган ҳамда Ўзбекистон футболи йўналишида ўзининг ўткир маъноли ва таҳлилий мақолалари билан мухлислар кўнглидан жой олган. Хайрулла Холиқов журналистика соҳасида 10 йилдан зиёд тажрибага эга, 2009-2013 йиллар давомида Муборакнинг "Машъал" футбол клубида матбуот котиби сифатида фаолият юритиб, футбол шинавандалари назарига тушган.

Маълум қиламизки, аввал клубда матбуот котиби лавозимида ишлаган Аброр Қодиров айни дамда Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизматида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Хар иккала ижодкорга янги бошлаган ишида муваффақият ва зафарлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика