
Дарвозабонлар билан ишловчи мураббий эндиликда “Олмалиқ”да ишлайди. Боиси фарғоналиклар Баҳодир Шамсиддинов билан шартнома имзолагач, Томилин ўзига янги жамоа топиши керак эди. Бу пайтда Игорь Шквирин Вячеслав Томилинга алоқага чиққан.
Эслатиб ўтамиз, бунгача “Олмалиқ”да дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келган Пётр Гизимчук яқинда “Локомотив” билан шартнома имзолади.