“Ворскла” ўз уйида ютқазди, Турсунов ягона жавоб голи муаллифи

6 апр 2015, 10:24
Украина чемпионатининг 18-турида ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепаётган Полтаванинг “Ворскла” клуби ўз майдонида “Днепр” жамоасини қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувда ягона жавоб тўпи муаллифи айнан Турсунов бўлди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси ўйиннинг 13-дақиқасида ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган эди. Санжар Турсунов ушбу ўйиннинг 80-дақиқасида ўз ўрнини Олег Мишенкога бўшатиб берди.

“Ворскла” 18-турдан сўнг 22 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. “Днепр” эса роппа-роса 40 очко билан 3-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди.

Манба: olamsport.com