UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  2 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  1 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  13 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

Владимир Ежуров: "Қизил карточкагача рақибдан устун эдик" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Қизил карточкагача рақибдан устун эдик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг фарғоналиклар мураббийи Владимир Ежуров фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Йигитларга қўрқмасдан, муносиб ўйнашлари кераклигини уқтиргандик. Айрим футболчилар чўчиб ўйнагандай туюлди. Биринчи тайм биз хоҳлагандек кечмади. Иккинчи таймга келиб, ўзгаришлар қилдик. Қизил карточкагача рақибдан устун эдик. 

0:1 ҳисобидаги ҳолатдан чиқиб кетиш мумкин эди. Аммо афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. 

Ўйинчилар билан қуюшқондан чиқиш масаласида гаплашиб оламиз, чунки кетма-кет иккинчи ўйинда ўйинчимиз майдондан четлатилмоқда, бу жуда қониқарсиз ҳол. 

Бизда потенциали юқори бўлган футболчилар бор. Кейинги ўйинларда ижобий натижа кўрсатамиз деган умиддаман.

- Жамоанинг бугунги ўйинидан хулоса қиладиган бўлсак, яққол ҳужумчи етишмагандай туюлди. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Буни биз ҳам кўрдик. Футболчининг даражаси қийин лаҳзаларда ўзини кўрсата олиши билан баҳоланади. Айнан шу туфайли биз иккинчи таймда Иззатилла Абдуллаев ва Суннатулла Абдуллажоновни майдонга туширдик. Кўрганингиздек, шундан сўнг устунликка эришдик ва вазиятлар ярата бошладик. Ҳужумларни якунлашда оқсадик. 

Ҳа, бугунги "Пахтакор" даражаси юқори эканлиги кўринди. Биз ҳам ўз устимизда ишлаб, юқори савияга кўтарилиш учун меҳнат қиламиз.

- Жамоанинг Суперлигада қолиш имкониятлари борган сари пасайиб боряпти. 15 кунлик танаффусда қандайдир режалар ишлаб чиқилганмиди?

- Бизда ишонч бор. Йигитлар меҳнат қилаётганини кўряпмиз. Ўйин ҳам ёрқин кўринишга кириб бормоқда. Шунчаки очко ишлай олмаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам бир киши кам бўлиб қолгандик. Бугун 2 та фактор – руҳий жиҳат ва четлатиш туфайли мағлубиятга учрадик. Мақсадимиз – футболчиларимизнинг қарашларини ўзгартириш. Агар буни қила олсак, очко тўплай бошлаймиз. 

- Аброр Исмоилов нега майдонга тушмади? Бу унинг "Пахтакор"дан ижарага олингани билан боғлиқми? 

- Ҳа, у "Пахтакор"га тегишли. Келишувда шу нарса кўрсатиб ўтилган. Бундай даражадаги футболчи майдонга тушганида, бизга фақат фойда бўларди. Аммо келишув шундай, бунга кўнишга мажбурмиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика