UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Энг яхши вингерларга эга бўлган жамоа ЖЧда ғолиб бўлади" — Арсен Венгер  0 16:24"Ньюкасл" Сантосни сотиб олмоқчи  0 16:03ЖЧ-2022. Ўйиндан олдинги улкан кубок қаерга йўқолиб қолди? Ўзбекистонда буни тушунишмайди  7 16:02Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"  2 15:43МЮ Беллингем учун курашдан чиқиб кетди  1 15:21Гвардиолнинг агенти: "Лейпциг"ни тарк этишга шошилмаймиз"  2 15:02Футзал. Эртага кар-соқовлар ўртасидаги U-21 ЖЧ бошланади. Ўзбекистон Қозоғистон, Хитой ва Таиланд билан баҳслашади  0 14:43Тите: "Неймар – жамоа етакчиси. У бошқаларнинг ўйинини ҳам кучайтиради"  1 14:21"Барса" Муҳаммад Кудусни олиб келишни истайди  2 14:01Шоҳназар Норбеков "Қўқон-1912"ни тарк этди  4 13:56ЖЧ-2022 учрашувлари қаердан узатиб берилаётганини биласизми? Халқаро медиамарказ билан таништирамиз  1 13:40Неймар: "Жароҳат олганимдан кейин тун бўйи йиғлаб чиқдим"  3 13:28"Ливерпуль" катта ўзгаришлар ёқасида. Клубда нималар бўлмоқда?  5 13:19Гвардиолга 4 та топ-клуб даъвогар  10 13:00Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг энг катта гонорари ва бошқа хабарлар  0

Владимир Ежуров: "Бугунги ўйин ўз тезлиги билан АПЛдагидан қолишгани йўқ" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Бугунги ўйин ўз тезлиги билан АПЛдагидан қолишгани йўқ"

"Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" (3:1) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.




- Бугун жуда сифатли ўйин кўрсатдик, барчасини сифатли ташкил қилдик. Йигитлар майдонда катта иштиёқ кўрсата олишди.  Ўз навбатида мухлислар ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Қайд этишим керак, бу учрашув биз учун ташкиллаштириш ва ўзининг даражаси билан энг яхшиси бўлди.

- Бугунги ўйинни "Нефтчи" тўлиқлигича бошқарди деб айта оласизми?

- Ҳа. Чунки биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олдик. Рақибларга эса ўйин бермадик ва ўзи хоҳлаган ўйинни кўрсата олмади. 

- Рақибдан шундай ўйинни кутганмидингиз?

- Рақибни яхши ўрганиб чиққандик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар бизни тўғри тушуниб боришмоқда. Бугун ҳам рақибга ўйинни бермаслик учун тузган режани тўлиқлигича бажаришди. "Локомотив"да ҳам яхши, техникали футболчилар бор. Аммо биз ўйинни ташкил қилиш ва вазиятлар яратиш бобида рақибдан устун бўла олдик деб айта оламан.

- 4-5 йиллар олдин "Локомотив" ҳам "Нефтчи" ҳам Суперлигада "жон сақлаб қолиш" учун ўйнайдиган кунлар келади деб ўйлаганмидингиз?

- Биз иккинчи даврадан иш бошладик. Бизгача бошқалар ишлаётганди. Бироқ мен ўзбек футболи билан яхши танишман, бу ерда футбол ўйнаганман, мураббийлик қилганман. Андрей Фёдоров ишлаганида "Локомотив"ни кузатганман. Ўзбекистонда футбол яхши даражада. Ташкилотчилик ҳам анча яхшиланган. Масалан, мана "жон сақлаб қолиш" учун курашаётган жамоалар қандай сифатли ўйин кўрсатяпти. Бу билан ҳозир пастки ўриндаги жамоалар ҳам пешқадамлар билан кураша олади демоқчиман. Бу эса мени қувонтираяпти. Айнан шундай давом этса, ўзбек футболида ўсиш бўлади. Чунки турнир жадвалида жуда қолиб кетганлар ҳам, жуда ўтиб кетганлар ҳам йўқ. Ҳозир истаган жамоа истаган рақиб билан ўйнамоқда. Бунга "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам мисол бўла олади.

- Айнан бу борада АПЛ билан ҳам рақобатлашяпмиз.

- (Кулади) Ушбу лиганинг ўйинларини кузатаман. Тан олиш керак, биз энди бу даражага чиқишга интиляпмиз. Аммо бугунги ўйин ўзининг тезлиги ва интенсивлиги билан инглизча футболга яқин келгандек бўлдик. Ўйин жуда тез ўтди, бу ҳам одамни хурсанд қиляпти. 

- Жамоа бугун зўр ўйнади. Аммо кейинги рақиб жуда тезкор "Олимпик" жамоаси бўлади. Бугунги темпни ушлаб қолишнинг иложи борми?

- "Олимпик"нинг даражаси қандай эканлигини яхши биламан. Таркибнинг асосини олимпия термаси футболчилари ташкил қилади. Албатта, улар зўр жамоа. Бироқ бу футбол. Асосийси - яхши ва чиройли ўйин бўлиши керак. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушяпмиз. 

- Мухлислар ҳақида нима дейсиз?

- Уларга катта раҳмат айтаман. Улар ростдан ҳам бизнинг 12-ўйинчимиз. Ўзбекистонга келиб, мухлисларнинг ардоғида бўлиш менга ёқяпти. Нафақат бизда, балки бугун "Локомотив"ни ҳам мухлислари яхши қўллаб туришди. Россияда доим ҳам бундай бўлмайди, бундан ҳайрон қолдим. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
04 окт 09:08:49
Ravshan Isomidinov
SULTON77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ILHOM MOMINJONOVNI OZ VAQTIDA OB TASHAB ZOR ISH QILISHTI HAMMAYOQNI KOTIGA TIQIB PUL QIB KETKANDI
Нефтчини шу даражага етиши учун тер тукканлардан бири МУМИНЖОНОВ булади шу инсонга рахмат.Каерда ишласа хам омадини берсин.Команда уша пайтда хам яхши эди нима учундир омади келмади.Энг буюк мураббийлар хам омдсизликка учраши мумкин.Мисол КЛОПП команда зур омад етишмаябти.
+2   
04 окт 05:36:49
Нефти фанат
Davronbek Beshariq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насиб килса иншооллох стадионларимиз мухлислар билан тулиб тошиб, гуллаб яшнайди. Миллий чемпионатдаги хозирги уйинлар шунга якинлаштирмокда..
Айтканингиз келсин.Стадионимиз гуллаб яшнасин. Нефтчи чемпион булсин.
+2   
04 окт 05:34:25
Нефти фанат
SULTON77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ILHOM MOMINJONOVNI OZ VAQTIDA OB TASHAB ZOR ISH QILISHTI HAMMAYOQNI KOTIGA TIQIB PUL QIB KETKANDI
Нефтчининн бугунги кучайишида Илхомнинг хам фойдаси бор.Нефтчининг лидер футболчиларини Илхом олиб келган.Омад хаммага хам бирдан келавермайди. Кимнидир ёмонлашдан аввал, унинг яхши тарафларини хам эслаш керак дустим.
   
04 окт 09:11:17
Ravshan Isomidinov
Komilov1707 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olg'a buyuk chinorlar Aradan fotiha olib uni rozi qilishibdi. Keyingi o'yinlarni Istiqlolda kuzatamiz Hudo xoxlasa. Qaytgin tezroq Neftchijon sani joying chempionlik faqat.
Илтимос Навбахор билан уйинга АРА келади хоким узи шахсан таклиф килган Стадионни тулдириб яхши кутиб олайлик.
   
04 окт 08:31:12
VafoqulJumaqulov
Иншааллох интилганга толе ёр деб бежизга айтишмайди жорий йилда футболимиз сал бўлса ҳам ўсишга эришди. Жамоаларимиз қанчалик кўчайса футболимиз ўсади рақобат кучайяди ўйинлар томошабоплиги ортади. Мухлислар стадионга қайтади. Оллоҳ ҳакамларимизга инсоф берсин?
   
03 окт 23:53:17
Davronbek Beshariq
Насиб килса иншооллох стадионларимиз мухлислар билан тулиб тошиб, гуллаб яшнайди. Миллий чемпионатдаги хозирги уйинлар шунга якинлаштирмокда..
   
03 окт 23:50:11
Davronbek Beshariq
Келажакда Узбекистонга келиб туп сурадиган легионерлар футболимизга хавас билан карашса карашса кани эди. Иншооллох шундай кунлар келишини ният киламизз...
   
03 окт 23:42:51
Валихонов Фарходжон
2чи давра натижаси бу́йича Нефтчи 2чи у́ринда экан!
Койил !!! Албатта янги тренерлар имзоси!!!!
-1   
03 окт 23:35:05
Komilov1707
Olg'a buyuk chinorlar Aradan fotiha olib uni rozi qilishibdi. Keyingi o'yinlarni Istiqlolda kuzatamiz Hudo xoxlasa. Qaytgin tezroq Neftchijon sani joying chempionlik faqat.
-2   
03 окт 23:32:04
SULTON77
ILHOM MOMINJONOVNI OZ VAQTIDA OB TASHAB ZOR ISH QILISHTI HAMMAYOQNI KOTIGA TIQIB PUL QIB KETKANDI
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика