UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  9 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  11 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28

Владимир Андреев: "Сурхон" олдига чемпионатни 3-ўринда якунлаш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Владимир Андреев: "Сурхон" олдига чемпионатни 3-ўринда якунлаш вазифаси қўйилган"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида термизликлар бош мураббийи Владимир Андреевнинг фикрлари қуйидагича бўлди. 

- Ўйин биз учун қийин кечди. "Пахтакор" ном жиҳатдан анча устун. Қолаверса клуб олдида учта фронтда ҳам ғалаба қозониш вазифаси турибди. Биз бугун меҳмонда ўйнаганимиз боис қарши ҳужум тактикасини қўлладик. Ўз имкониятимиз келишини сабр қилиб кутдик. Биринчи тайм бошларида қўлай вазиятга эга бўлгандик, аммо тўп кирита олмадик. Футболда шундай: сен урмадингми, сенга уришади. Якунда эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. 

- "Пахтакор"ни энг кучли клуб дея оласизми?

- Ҳа, ҳозирги пайтда "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. 


- Жамоангиз ҳақида мураббийлар штабидан ташқари яна ким биландир маслаҳатлашиб турасизми?

- Йўқ, фақат мураббийлар штабидагилар билан гаплашаман. Четдан ҳеч кимдан маслаҳат олмайман. 


- Жамоангизда иккита бразилиялик бор. Бири ўйнаяпти, иккинчиси захирада ўтирибди.

- Тўғри, легионер ўйнаши керак, лекин футболда ҳар ҳил холат бўлиб туради. Бу футболчилар ҳали тўлиқ тайёр эмас, вақти келиб ўзларини кўрсатишади. 


- Раҳбарият сизнинг олдингизда қандай вазифа қўйган?

- Аниқ гапирадиган бўлсам, Суперлигада 3-ўринни қўлга киритиш қўйилган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика