Виталий Денисов: "Урал"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик"
09 авг 2015 00:57
Янгиликлар
Виталий Денисов: "Урал"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик"
Москванинг «Локомотив» жамоасида тўп сураётган ҳамюртимиз Виталий Денисов «Урал» (3:1) билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг клуб расмий сайтига қисқача интервью берди.
"Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Тактикага келадиган бўлсак, мураббийларимиз агарда бўш ҳудуд пайдо бўладиган бўлса унда ҳимоячилар тўпни олдинга узатишлари кераклигини таъкидлашганди. Биринчи таймда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадий. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизда пасайиш бўлди. Нимага ундай бўлганини таҳлил қилишимиз керак. Шундан бўлсада баҳснинг дастлабки қисмини яхши ўтказдик. Хатолар устида ишлар олиб борилади. Турнир жадвали? Ҳозирча пешқадамлигимиз ҳеч нимани англатмайди. Ишлашда давом этишимиз зарур", - дейди Виталий Денисов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар