

21 ёшли бразилиялик мусобақада 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ҳужумчи "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги ягона голга муаллифлик қилди.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум "Реал" таркибида барча мусобақаларда 52та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 20та ассист қайд этди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.




