"Вильярреал" жамоа сардори билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
6 апр 2023, 18:37
Клуб футболчига умид боғламоқда.

"Вильярреал" ҳимоячиси ва сардори Рауль Альбиоль клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Томонлар 2024 йилнинг июнигача янги шартнома имзолайди. Футболчининг "сувости кемаси" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача ҳисобланган.

Испаниялик футболчи 2019 йилдан буён "Вильярреал"да ўйнаб келмоқда. 37 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira