

"Вильярреал" клуби ўз сардори Рауль Альбиоль билан расман янги шартнома имзолади. 37 ёшли ҳимоячи яна бир йил клубда қолади. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар эди.

Фото: "Вильярреал" клуби матбуот хизмати
Испаниялик футболчи 2019 йилдан буён "Вильярреал"да ўйнаб келмоқда. 37 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказди.



