UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  184 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин Янгиликлар

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин

"Наполи" ва Нигерия термаси ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга трансфери ҳал қилувчи палласида турибди.

Парижликлар футболчи вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Осимхен шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро товон пули эвазига сотиб олинади. Виктор ва ПСЖ 4 йиллик шартнома имзолаши ҳамда форвард йилига 13 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Шунингдек, нигериялик имиж ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва қатарлик ҳамкорлар билан қатор шартномалар тузади.

Осимхеннинг ПСЖга ўтиши анча осон амалга ошиши керак. Сабаби ҳар икки клуб раҳбарлари Нассер Ал Хелаифи ва Аурелио Де Лаурентис ўртасида яхши алоқалар мавжуд. Бироқ 25 ёшли ҳужумчи бўйича расмий таклиф ҳали юборилганича йўқ. Маълум бўлишича, бу иш Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши эълон қилингач, дарҳол амалга оширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика