Виктор Кумиков: "Бизга жуда зарур бўлган ижобий натижани қўлга киритдик"

Sherzod Nurmatov
7 май 2022, 20:10
Про лига 7-тури доирасидаги "Андижон" – "Машъал" (2:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув бўлди. Ҳар икки жамоа Суперлигага чиқиш учун астойдил курашмоқда. "Машъал" бежиз Про лигада 1-ўринда эмасди, шу пайтгача мағлуб бўлишмаганди. Бизга жуда зарур бўлган ижобий натижани қўлга киритдик, бундан қувонсак бўлади. Бизда талайгина имкониятлар бўлди. Биринчи таймда эътиборни йўқотиб, гол ўтказиб юбордик.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Ғалаба қозонсак, ҳар доим мамнун бўламан. 

- Нега асосий дарвозабон сифатида Хуршид Хўжаевни майдонга туширдингиз?

- Чунки бизда икки нафар яхши дарвозабон бор. Кейинги сафар балки Адҳамовга имконият берармиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia