UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  173 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Виктор Жалилов: “Нафақат бронза, балки кумуш медаллари учун ҳам имкониятимиз бор” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Нафақат бронза, балки кумуш медаллари учун ҳам имкониятимиз бор”

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.





"Шиддатли, курашларга бой ва тенг ўйин бўлди. “Насаф” ҳар икки бўлимда бир нечта хавфли вазиятларни яратди, лекин улардан фойдалана олмади. Албатта, дарвозабонимиз мураккаб ҳолатларда жамоамизни қутқарди. Иккинчи бўлимда захирадан футболчиларни майдонга тушириш орқали ўйинимизни кучайтирдик. Қизил карточка ҳам ишимизни енгиллаштирди. Ўша вазиятдан кейин ўйинни назорат қилдик. Ва албатта, алмаштиришларни омадли тарзда амалга оширдик, кучга тўла футболчи майдонга тушиб, гол урди. “Насаф”даги чарчоқ аломатлари ҳам ўз сўзини айтди, шекилли. Айтганимдек, янги қўшилган кучлар ўйинни ҳал қилди", - деди Виктор Жалилов.

- Аввалги ўйиндан кейин легионерларни танқид қилгандингиз. Бугун эса улардан бири гол урди. Сизнингча, танқид уларга таъсир қилдими?

- Гап бизнинг танбеҳ беришимиз ёки танқид қилишимизда эмас. Кейинчалик хотиржам тарзда гаплашиб олдик, вазиятни тушунтирдик. Коста ўша ўйиндан кейин жароҳат олгани сабабли сўнгги иккита машғулотда қатнашганди, холос. Афтидан, ҳордиқ унга ижобий таъсир қилган, шекилли, захирадан ўйинга қўшилиб, бор кучини сарфлади. Умуман олганда, ҳа, танқидлар ҳам фойда беради, албатта.

- ФИФАнинг қарори ҳал қилиндими?

- Бу клубнинг иши. Мазкур масалада бир қанча сабаблар бор. Мени ортда қолган ишлардан хабарим йўқ. 

- Айни пайтда клубнинг сиз ва футболчилардан қарздорлиги йўқми?

- Мен мураббийман, бухгалтер эмас. Футбол борган сари проффесионаллашиб бормоқда. Бу борада муаммо йўқ. Наманган вилояти ҳокими “Навбаҳор” учун астойдил қайғуради, асосий жамоадан тортиб, ёшларгача эътибор қаратмоқда, ҳар тарафлама қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир клубда йўлга қўйилган тизим босқичма-босқич самара келтиришига ишонаман. Нафақат “Навбаҳор”, умуман, вилоятда болалар-ўсмирлар футболи ривожи йўлида ўзига яраша пойдевор қўйилган.

- “Навбаҳор”нинг бронза медалларини қўлга киритиш борасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Нафақат бронза, балки кумуш медаллар учун ҳам имконият бор. Турнир жадвалидаги жамоалар тўплаган очколарга қарасангиз, фарқ катта эмаслигини кўришингиз мумкин. Кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонганимиз учун 4-ўриндаги жамоа билан фарқни сезиларли камайтиришга эришдик. Мен учун асосийси, жамоа ўйини сифатли бўлсин, шундагина натижаларимиз яхшиланаверади.

- Самвел Бабаяннинг ҳам жамоага ёрдами тегяптими?

- Албатта. У билан биринчи марта бирга ишлаётганим йўқ. Натижалар ва жамоанинг ўйини ҳам унинг ёрдами тегаётганини кўрсатиб турибди, ижобий ўзгаришлар бор, “Навбаҳор” олдинга қадам ташламоқда.

- Мутахассис сифатида айтинг-чи, бугун “Насаф”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- Омад етишмади. Қолаверса, Ўткир Юсупов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ва албатта, қисқа муддатда кетма-кет ўйин ўтказишгани учун бироз чарчоқ ҳам панд берди, деб ўйлайман.

- “Навбаҳор” футболчилари бугун жуда қўпол ўйнади. Бу мураббийнинг кўрсатмасими ёки ўйиндан келиб чиқиб шундай йўл тутишдими?

- Футбол ҳозир контактларга бой бўлмоқда. Ҳеч ким атайлаб қўполлик ишлатмайди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика