UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  1 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5

ВИДЕО. Остон Ўруновнинг биринчи мураббийи нимадан хафа? Янгиликлар

ВИДЕО. Остон Ўруновнинг биринчи мураббийи нимадан хафа?

Айни вақтда Москванинг “Спартак” жамоасида тўп тепаётган ушбу иқтидорни кўпчилик “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси ва айнан ушбу мактабдан етишиб чиққан деб билади.

Қадрли дўстлар бугун биз Россия яшил майдонларида тўп тепиб келаётган, кўпчилик футбол мутахассислари-у таниқли журналистлари тилидан қолмаётган, ўзнинг ажойиб дриблинги ва кучли зарбалари билан россиялик мухлисларни ўзига ром этиб олган ўзбек йигити Навоий заминида туғилиб ўсган, бугунги кунда келажаги порлоқ деб айтилаётган ёш истеъдод Остон Ўрунов ҳақида сўз юритамиз.




Айни вақтда Москванинг “Спартак” жамоасида тўп тепаётган ушбу иқтидорни кўпчилик “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси ва айнан ушбу мактабдан етишиб чиққан деб билади. Аслида эса Остон футболдаги дастлабки сабоқларини ўзи туғилиб ўсган Навоий вилоятида олган. Биринчи мураббийи ҳозирги вақтда ҳам мураббийлик фаолиятини давом эттираётган “Қизилқум” ПФКга қарашли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби мураббийи Абдуҳалил ака Иноятов.

Биз Кармана туманида жойлашган ушбу футбол мактабига ташриф буюриб, қаҳрамонимиз Остон Ўруновнинг биринчи мураббийи Абдуҳалил ака билан учрашдик. У киши билан Остон Ўруновни футболга кириб келиши, уни футболга ким олиб келгани, футболга бўлган меҳри, машғулотлардаги хатти-ҳаракатлари ҳамда “Пахтакор” академиясига қандай бориб қолгани ҳақида суҳбат олиб бордик. Келинг бу ҳақида ҳозир ўзларидан эшитсак...

Абдуҳалил Иноятов: Остон Ўрунов 7 ёшидан мактабга ва тўгаракларга қатнашиб, 9 ёшида футболга дадаси Рустам Ўрунов олиб келганлар. Ўша вақтлар Навоий шаҳридаги 6-мактабдаги қумлик майдонда машғулот ўтганмиз. У ўзининг ўйинга чанқоқлиги ва тезкор харакатлари билан ўзини кўрсатган. Кармана туманида БЎФМ очилгандан сўнг шу мактабга мураббийликка мени Ойбек Жуманазаров таклиф қилдилар ва 1998 йил ёш тоифаси мураббийи сифатида ишлай бошладик. Шу терма жамоа билан Остон Ўрунов ўзидан 2 ёш катта болалар билан шуғулланиб, ушбу терма ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб ўзини кўрсатган. Сўнг 2000 йиллар ўртасида мактаб биринчилиги ўтказилиб терма жамоа шакллантирилганда Остон 140 нафар тарбияланувчилар орасидан жамоа сардори бўлиб сайланган. Шунингдек ушбу жамоа билан бир нечта Республика биринчиликларида қатнашиб, совринли ўринларга эга бўлган. 2012 йилда эса Ўрунов “Пахтакор” академияси мураббийлари назарига тушди ва ушбу мактабга кирди. Барчангиз биласиз “Пахтакор” ўринбосарлар жамоасида, “Навбаҳор” жамоасида ўйнаб, Россиянинг "Уфа" жамоасида тўп тепиб, ҳозирда “Спартак” жамоасида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўйини яхши очилиб бормоқда. Биз бундан хурсандмиз. Аҳмад ака Ҳамидов ҳамда Тўлқин ака Турназаров 2000 йиллар терма жамоасидаги мураббийлари бўлишган. Остоннинг ўсишига уларнинг ҳам хиссаси қўшилган. Барча мураббийлар номидан Остоннинг футболчилик фаолиятига омад тилаб қоламиз. Яна ҳам ўзини хар томонлама кўрсатиб барча мухлисларини хурсанд қилсин.

Абдуҳалил ака айтишларича Остон Ўрунов бир неча йиллар БЎФМ жамоаларида тўп тепиб келган. Бир қанча мусобақаларда ҳам иштирок этишга улгурган. Яна шунингдек у БЎФМнинг ўз ёш тоифаси 2000 йиллар терма жамоаси сардори бўлган. Биз ташрифимиз чоғида Остон Ўруновнинг яна бир мураббийи БЎФМ 2000 йиллар терма жамоаси мураббийларидан бири Аҳмад ака Ҳамидов билан ҳам шогирди борасида суҳбат олиб бордик...

Аҳмад Ҳамидов: Футбол мактабида ўқувчиларни тайёрлаш жараёни анча қизғин тарзда бормоқда. Кўп йиллар давомида анча ўқувчиларимиз ўзини кўрсатиб профессионал жамоаларда тў суришмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак 2000 йилда туғилган мактабимиз терма жамоасида Т.Турназаров билан биргаликда 5 йил давомида фаолият олиб бордик. Улар орасида жуда кўплаб иқтидорли футболчилар бор эди. Шулардан биттаси Остон Ўрунов. У хозирда Москванинг “Спартак” жамоасида харакат қилмоқда. Ўзимизда Ўзбекистонда ўйнаб ўзини кўрсатди. Шунинг учун ҳам “Спартак” жамоасидан талаб бўлди ва олиб кетишди. Шунингдек "Уфа" жамоасида ҳам ўйнади. Демак бу болани биз яхши таёрлаган эканмиз. Лекин бизнинг ушбу меҳнатларимизни хеч ким инобатга олмади. Нима учундир Остоннинг интервюсими ёки журналистларнинг ўйлаб топган гапими ҳалиги “Пахтакор”нинг селекционер мураббийлари топганмиш. Биз 10-15 йил ичида селекционер деган одамни кўрганимиз йўқ. Остон Ўруновни Т.Турназаров бизнинг ва отасининг илтимоси билан Тошкентга 4 маротаба қатнаб, қачонки Самвел Бабаяннинг назари тушиб, ўшандагина уни “Пахтакор” академиясига қабул қилишган. Бу хақида нима учундир хеч ким гапирмади. Мураббийлар хеч қачон меҳнатига ачинмайди балки қадрига ачинади. Чунки болаларни шунча тарбиялаб яна уларни хеч ким эсламайди. Биринчи бўлиб болани А.Иноятов кашф қилган ва топган. Биз эса уни 2000 йиллар терма жамоасига жалб қилдик. 5 йил давомида уни бормаган вилояти қолмади. Унга майдон қандай харакат қилиш кераклиги ҳамда жамоавий ўйнашни ўргатдик. Лекин Турназаров ва Ҳамидовни ҳеч ким эсламайди. Мана шу одамга бироз аламли. Барибир биз Остон Ўруновга омад тилаймиз. Жуда яхши юртимиз шарафани кўтармоқда. Яқиндагина яна бир гол уриб яна ҳам бизни хурсанд қилди. Ман ўйлайманки келажакда бунданда яхши ўйинларни кўрсатиб терма жамоамизда ўйнаб ўзини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармойиши чиққандан сўнг энди жойларда етишиб чиқаётган ёш истеъдодларнинг дастлабки мураббийларига ҳам эътибор қаратиладиган бўлди. Албатта устоз отангдай улуғ деган гап бор халқимизда. Албатта бу инсонларни қанча улуғласак шунча кам. Биз ўйлаймизки ушбу ижодий ишимиз экран юзини кўргач шогирдлар ўз устозларини холидан хабар олишади, баъзи қўштирноқ ичидаги журналистлар эса ёлғон маълумотлар беришда эхтиёт бўлишади. Бу хақиқат Остон Ўрунов айнан Навоий вилояти фарзанди ва футболдаги илк сабоқларини ушбу заминда олган. Буни эса ҳеч ким ўзгартира олмайди. Биз аввало барча устозларимизга раҳмат айтиб қоламиз. Ўзбек футболига эса мана шундай иқтидорларни етказиб берган ва бераётган мураббийларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Остон Ўруновнинг эса футболчилик фаолиятига фақат ва фақат омад тилаб қоламиз. Унинг келажаги порлоқ навоийликлар бунга ишонади.




Шаҳбоз Ғуломов championat.asia сайтининг Навоий вилоятидаги мухбири, Навоий вилояти футбол ассоциацияси матбуот котиби

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика