Видаль фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин

Alisher
10 мар 2021, 17:38
"Интер" ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг сотувини кўриб чиқмоқда.

Футболчи ҳали ўзининг иштироки билан Милан клубини ҳайратда қолдирмаяпти. Ўйинчи борасида якуний қарор ёзда қабул қилинади.

"Интер"нинг мавсум сўнггида уни трансферга қўйиш эҳтимоли бор. Артуро бундай ҳолатда Бразилияга йўл олиши мумкин. "Фламенго" футболчига қизиқиш билдирмоқда. Чилилик олдин ушбу клубда ўйнаш хоҳишини билдирган эди.

33 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato