UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  81 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Вьетнам U-20 устози: "Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, плей-офф босқичини нақд қилиб қўямиз" Янгиликлар

Вьетнам U-20 устози: "Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, плей-офф босқичини нақд қилиб қўямиз"

Вьетнам U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хоанг Ан Туан Австралия U-20 билан учрашувдан сўнг (1:0) фикрларини билдирди.

"Барча ўйинчиларни табриклаймиз. Биз ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик ва улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Австралия терма жамоасини ўрганиб чиққан эдик ва бу бизга фойда келтирди. Биз уларнинг кучли ва заиф томонларини ўргандик ва бу бизга шунга яраша режа тузиш имконини берди. 

Эрта урилган гол ҳам катта устунлик берди ва хотиржам ўйнай бошладик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозонишга харакат қиламиз. Жамоа бугун меҳнат қилди ва ғалабага лойиқ эди. Кейинги баҳс Эронга қарши, эронликлар кучли таркибга эга ва уларга қарши баҳс осон бўлмайди, лекин бизнинг мақсадимиз ғалаба қозониш. 

Агар иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, плей-офф босқичини нақд қилиб қўямиз. Эронга қарши учрашувда кўпроқ тажовузкор ўйнашимиз керак, чунки Эрон курашувчан жамоа", – деди вьетнамликлар устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика