"Вест Хэм" яна бир харидни амалга оширди
08 авг 2019 14:10
Янгиликлар
"Вест Хэм" яна бир харидни амалга оширди
Марко Арнаутовичнинг сотувидан сўнг инглиз клуби "Базель" ҳужумчисини сотиб олди.
Бу ҳақда "Вест Хэм" клуби расмий сайти хабар тарқатди. "Базель" ҳужумчиси Альбиан Айети бундан буёғига "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилади.
Томонлар ўртасида имзоланган битим 2023 йил ёзига қадар амал қилади.
Инглиз клуби битим нархини маълум қилмаяпти, аммо transfermarkt трансферни 11 миллион еврога баҳолаган.
22 ёшли форвард якунланган мавсум "Базель" сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 11та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар