UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

"Вест Хем" раҳбарияти тез орада Пеллегринининг келажаги бўйича муҳокамага киришади Янгиликлар

"Вест Хем" раҳбарияти тез орада Пеллегринининг келажаги бўйича муҳокамага киришади

"Вест Хем" раҳбарияти бош мураббий Мануэль Пеллегринининг ишидан норози.

Яқин келажакда директорлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, унда чилиликнинг мураббий сифатидаги келажаги муҳокама қилинади. Раҳбарият мутахассис бошчилигидаги клуб ўйинларидан норози, аммо уни ишдан бўшатиш масаласи ҳали кўтарилмаган. Таъкидланишича, агар натижалар яхшиланмаса, Пеллегринининг истеъфоси варианти кўриб чиқилиши мумкин.

Аҳамиятлиси, Лондон жамоаси Англия чемпионатида 7 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Охирги марта Пеллегрини шогирдлари Англия Премьер-лигасининг 6-тур учрашувида "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонишганди - 2:0.

Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли мураббий  «Вест Хем»ни 2018 йил май ойидан бери бошқариб келмоқда. Мутахассиснинг пойтахт жамоаси билан амалдаги  шартномаси 2021 йил июнига қадар амал қилади.

Айни пайтда лондонликлар Англия чемпионати жадвалида 13 очко билан 16-ўринда боришмоқда. Уларнинг кейинги ўйини 30 ноябрь куни "Челси"га қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика