

"Зенит" марказни ёпиб қўйишни ёқтиришини билардик. Бунга эътибор қаратгандик. Қанот орқали босим қилишга ҳаракат қилгандик. Жисмоний ва тактик вазиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришларни амалга оширдик.
Хоакин ҳар доимгидек муҳим футболчи. У 40 ёшда, аммо борини берди. Яхши ўйнади. Унинг ўйинидан мамнунман. У майдонга қайтганидан хурсандман.
Ҳимоядаги муаммолар? Ҳавотир олмаяпман. "Зенит"га паст баҳо бериш нотўғри. Улар "Челси"га учта гол уришди. Баъзида гол ўтказиб юборамиз, аммо бу вазиятдан чиқиб кетамиз", - деди Пеллегрини.



