UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  15 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Веско Стешевич: "Бугун биз яхшироқ ўйнадик, аммо бу ғалабани кафолатламайди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Бугун биз яхшироқ ўйнадик, аммо бу ғалабани кафолатламайди"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Локомотив — "Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Бугунги учрашув қизиқ бўлди. Афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйинчиларни алмаштирдик, аммо эътиборни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Ғалабани қўлдан чиқарганимиз ёқимсиз албатта, аммо чемпионатни бир очко билан бошладик. Бир очко Африкада ҳам бир очко. "Локомотив" жамоаси ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди деб ўйлайман.

- Бугунги учрашувда қайд этилган якуний натижа сиз учун адолатли бўлдими?

- Ҳа, рақиб иккита гол урди. Биз бугун бироз устунроқ бўлдик деб ўйлайман, аммо яна бир маротаба такрорлайман, яхшироқ бўлдик деганимиз ғалабани кафолатламайди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ўринбоевни иложи борича тезроқ сафга қайтишини истайман. Аммо у жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши керак. Менимча, шу ойнинг сўнгида у сафимизга қайтса керак. У бизга нафақат ҳужумчи, балки сардор сифатида ҳам жуда керакли футболчи.

- Жамоангиз сўнги 10 дақиқада сустлашиб қолди ва иккинчи голни ўтказиб юборди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Шу саволга жавоб менга ҳам қизиқ. Футболчиларимга ушбу саволни бераман.

- Дордевич бугун Суперлигада дебют қилди, аммо унинг ўйини бироз қовушмади. Ушбу футболчини нега захирага олмадингиз?

- Дордевич бугун босим остида ўйнади ва шу сабаб ўйини қовушмади деб ўйлайман. Лекин ҳали олдинда бутун мавсум бор ва мен унга ишонаман. У гавдали футболчи ва рақиб стандарт вазиятларидан фойдаланаётган вақтида у бизга катта фойда келтирди. "Локомотив"да кўп футболчиларнинг бўйи баланд ва стандарт вазиятларда улар жуда хавфли. Шу сабабли уни захирага олмадим.

- Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Биз ўз мақсадларимизни эълон қилмадик. Асосий мақсадимиз мавсумни яхши ўтказиш ва ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнаш. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳозирги кунда таркибимизда бир нечта йўқотишлар бор. Ўринбоевнинг ҳолатидан хабардорсиз, Палич ҳам "лазарет"да. Яна бир футболчимиз энди Ўзбекистонга учиб келади.






Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика