Весино фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

Alisher
8 июн 2022, 10:38
"Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весино "Валенсия"га ўтиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, тез орада испан клуби бош мураббийи этиб тайинланадиган Женнаро Гаттузо 30 ёшли уругвайликни таркибни кучайтириш учун вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.

Весино июль ойи бошида шартномаси якунига етиши сабаб "Интер"ни эркин агент мақомида тарк этади.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум итальян жамоаси таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano