Верратти: "ПСЖда қолишга қарор қилдим, "Барселона"га ўтишим - ёлғон"

Aslanov Jasurbek
20 мар 2018, 16:10
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти жорий мавсум охирида "Барселона"га ўтиши борасидаги хабарларни рад этди.

"Райола мени "Барселона"га таклиф қилганини эшитдим. Бу ёлғон. Агентларим билан суҳбатлашдим ва улар фикрим билан таниш. ПСЖда қолишга қарор қилдим" - дейди Верратти.

Олдинроқ, Верратти ёзда трансферга қўйиладиган футболчилар сафида эканлиги хабар қилинган эди.

Жорий мавсум 25 ёшли ярим ҳимоячи Франция чемпионатининг 22та учрашувида майдонга тушиб, 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport