

"Аристократлар" футболчи билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Вернер "Челси" билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузади. У Лондонда бонуслардан ташқари бир мавсум учун 10 миллион евро маош олади.
Тимо жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 7та ассист қайд этди.



