

«Улар шу қадар яхшики, улардан бирини танлаш мушкул. Уларда умумий 10та йил футболчиси унвони бор, ҳар бирида бешта бештадан. Бу эса уларнинг бир даражада эканлигидан далолат беради. Месси – ҳал қилувчи зарбаларни аниқ амалга ошира оладиган ижодкор йигит. Роналду – ҳужумларни якунлаб, ҳавода зўр ҳаракат қилади, шунингдек, у жисмонан анча бақувват. Месси эса ижодкорроқ ҳисобланади. Мессидек футболчи ўзига кўпроқ жалб қилади», – дейди Венгер.
Аввалроқ, Венгер «Арсенал» Месси билан 2003 йили алоқага чиққани ҳақида ошкор қилганди.



