UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  26 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4

Венгер "Арсенал"да иш бошлаганида АПЛнинг ҳозирги мураббийлари қаерда бўлишган? Янгиликлар

Венгер "Арсенал"да иш бошлаганида АПЛнинг ҳозирги мураббийлари қаерда бўлишган?

Ҳабарингиз бор, Арсен Венгер 22 йиллик фаолияти давомида АПЛ жамоасида 17та соврин ютишга эришган.

1996 йилда "Арсенал" устози бўлган Арсен Венгер 2018 йил 30 июнига қадар клубни бошқарди ва АПЛда энг кўп ўйин ўтказган мураббийга айланди – 823 учрашув.

Ҳозирги кунда битта жамоада 20 йилдан ортиқ ишлаш жуда қийин. "Тўпчилар"нинг франциялик мураббийсиз майдонга тушиб келишига ҳали кўпчилик ўрганмади. Албатта, 3 маротаба Англия чемпиони (1997/98, 2001/02, 2003/04), 7 мартадан Англия кубоги ва суперкубогини қўлга киритган 69 ёшли мутахассис "Арсенал" клуби тарихида ўз номини қолдирди.

Келинг, биргаликда Арсен Венгер "Арсенал" билан ҳамкорликни йўлга қўйган пайт ҳозирги АПЛ менежерлари қаерда бўлишганини кўриб чиқамиз.

Унаи Эмери (Арсенал)

Қаерда: "Толедо" (Испания 2-дивизиони)
Жамоадаги ўрни: футболчи, 24 ёш

Ушбу мавсумдан айнан "Арсенал" клубида Арсен Венгер ўрнида устозлик қилаётган Унаи Эмери 1996 йилда "Реал Сосьедад" клубига ўта олмаганидан сўнг, Испания иккинчи дивизиони вакили "Толедо" билан шартнома имзолаган эди.

Эдди Ҳау (Борнмут)
Қаерда: "Борнмут"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 18 ёш

Эдди Ҳау 1995-2002 йиллар оралиғида ўзини футболчи сифатида танитган "Борнмут" клубида ҳаракат қилган – 201 учрашув.


Крис Ҳоутон (Брайтон)
Қаерда: "Тоттенҳем U-21"
Жамоадаги ўрни: мураббий, 37 ёш

Ҳоутон 1993 йилда футболчилик фаолиятига якун ясаган ва 4 йил мобайнида "Тоттенҳем U-21" жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Унинг мураббийлик дебюти Венгернинг "Арсенал"га қўшилган даврига тўғри келади.


Шон Дайч (Бёрнли)
Қаерда: "Честерфилд"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 25 ёш


Маурицио Сарри (Челси)
Қаерда: "Антелле" (Италиянинг ҳаваскор жамоаси)
Жамоадаги ўрни: бош мураббий, 37 ёш

1996-1998 йилларда Италиянинг "Антелле" ҳаваскор клубида ишлаган Сарри ҳар уй учрашувидан сўнг, жамоа эгаси ресторанида кечки овқатни шогирдлари билан бирга қилган.

Марку Силва (Эвертон)
Қаерда: "Беленсес" (Португалия клуби)
Жамоадаги ўрни: футболчи, 19 ёш


Давид Вагнер (Ҳаддерсфилд Таун)

Қаерда: "Шальке 04"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 24 ёш


Давид Вагнер (ўнгдан биринчи)                                                                    Давид Вагнер (ўнгдан биринчи)

Юрген Клопп (Ливерпуль)
Қаерда: "Майнц 05"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 29 ёш


Пеп Гвардиола (Манчестер Сити)
Қаерда: "Барселона"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 25 ёш


Жозе Моуриньо
Қаерда: "Барселона"
Жамоадаги ўрни: мураббий ёрдамчиси, 33 ёш



Рафаель Бенитес (Ньюкасл Юнайтед)

Қаерда: "Осасуна"
Жамоадаги ўрни: мураббий, 36 ёш


Марк Хьюз (Саутгемптон)
Қаерда: "Челси"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 32 ёш


Маурицио Почеттино (Тоттенҳем)
Қаерда: "Эспаньол"
Жамоадаги ўрни: футболчи, 24 ёш


squawka.com сайтидан Нодир Абдурасулов таржимаси

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика