UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Миркомил Абдураззоқов — "Шўртан" футболчиси!  0 18:30Карло Анчелотти: "Манчестер Сити" ЕЧЛдан чиқиб кетишини истайман, чунки..."  16 18:00"Манчестер Юнайтед" "Лечче" ҳимоячиси бўйча янги таклиф тайёрламоқда  0 17:35Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!  0 17:22Эрик Гарсия ва Флик футболчи келажаги борасида гаплашиб олишди  1 16:48"Ювентус" "Челси" ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди  0 16:12Уокер Миланга йўл олди  2 15:30Расмий хабар: Рубин Хебай - “Насаф” футболчиси!  15 14:51Компани "Фейеноорд" билан ўйин ҳақида: "Биз гол уришимиз мумкин эди"  14 14:26"Нефтчи" бош директори 2025 йилда ҳам клубда ишлайди   1 14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  35 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  11 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  7 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  91 12:41Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"  5

"Вазифам – "Сўғдиёна"ни яна рақобатбардош жамоага айлантириш". Иван Бошковичнинг Ўзбекистонга қайтгандан кейинги илк интервьюси Янгиликлар

"Вазифам – "Сўғдиёна"ни яна рақобатбардош жамоага айлантириш". Иван Бошковичнинг Ўзбекистонга қайтгандан кейинги илк интервьюси

Яқинда "Сўғдиёна" Иван Бошкович бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди.

Черногориялик мутахассис "Бунёдкор"даги фаолияти билан кўпчиликка таниш. Февраль ойида у "қалдирғочлар" лагерини тарк этганди.

Championat.asia мухбири Николай Егоричев Бошкович билан боғланиб, ундан қисқача интервью олди.

- "Сўғдиёна"ни бошқариш таклифи қандай тушди?

- "Сўғдиёна" салбий натижалар кўрсатгани учун клуб мураббийи (Ёрқин Назаров – таҳр.) билан хайрлашди. "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг менга жамоани бошқариш таклифи билан мурожаат қилишди. Биз раҳбарият билан гаплашдик, бир неча кун алоқада бўлдик, лекин умуман олганда, тезда келишувга эришдик. Кейин Ўзбекистонга келдим ва "Сўғдиёна" билан шартнома имзоладим. Лекин илк бор таклиф олганимда, менда уни қабул қилишга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди – чунки “Сўғдиёна” яхши клуб эканини билардим. Сўнгги 5-6 йил давомида жамоа яхши натижаларни кўрсатмоқда, у ерда яхши таркиб йиғилган.

- "Бунёдкор"дан кетганингиздан кейин нима билан шуғулландингиз?

- Февраль ойида "Бунёдкор" билан шартномани бекор қилдик, шундан сўнг бир муддат Тошкентда эдим. Ўша пайтда барча жамоалар таркиби шаклланган ва улар машғулотлар ўтказаётган эди, шунинг учун мен янги иш топиш имконига эга бўлмадим ва оилам яшайдиган Таиландга қайтдим. Деярли икки ой давомида дам олдим, оилам билан вақт ўтказдим.

- Ушбу мавсумда сиз ва "Сўғдиёна" олдига қандай мақсадлар қўйилган?

- Айтиб ўтганимдек, "Сўғдиёна" сўнгги мавсумларда Ўзбекистон чемпионатининг кучли 5-6 жамоасидан бири. Мураббий сифатида, албатта, ўз олдимга ҳар доим энг юқори мақсадларни қўйганман, лекин айни дамда мен учун асосий мақсад – "Сўғдиёна"ни яна рақобатбардош қилиш, ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олиш. "Сўғдиёна" барқарор ўйин намойиш этиши учун охирги пайтларда юзага келган турғунликларга йўл қўймаслик керак. Ўйлайманки, "Сўғдиёна"ни клуб муносиб бўлган ўринларга кўтара оламиз.

- Сизга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлдими?

- Ўзбекистондан ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Менга бошқа давлатлардан қизиқишлар бўлди, аммо аниқ бир таклифларга эга бўлмадим.

- У ердан қандай кетганингизни ҳисобга олсак, энди "Бунёдкор"га қарши ўйин сиз учун қанчалик принципиал аҳамиятга эга бўлади?

- "Бунёдкор"да ишлаганим ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Мен ўзимни ва жамоамни ҳар бир рақибга бир хил қарашга ундайман. Биз ҳаммамиз профессионалмиз, ҳеч қандай хафачилик йўқ. Асосийси, "Сўғдиёна" ижобий натижаларга эришсин ва бу қайси жамоага қарши ўйинда қўлга киритилиши муҳим эмас.

- "Бунёдкор" футболчиларини яхши биласиз. Улардан бирини "Сўғдиёна"га таклиф қилишнинг имкони борми?

- Ҳозир бу ҳақда ўйлаганим йўқ, чунки мен жамоани эндигина қабул қилиб олдим. Июнгача ишлаймиз, таҳлил қиламиз, шундан кейин қайси позицияларни мустаҳкамлашимиз кераклиги ҳақида бош қотирамиз. Умуман олганда, мен ўзбекистонлик ҳар қандай футболчини кўриб чиқишга тайёрман. Асосийси, футболчи "Сўғдиёна"ни кучайтириши. Албатта, "Бунёдкор"нинг кўплаб ёш футболчиларини биламан. Агар улардан бири жамоамизни кучайтирса, у ҳолда унинг трансфер вариантини кўриб чиқишга тайёрмиз.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 5-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Металлург" баҳси бугун 15:30 да старт олади.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика