Ван Дейк: "Рамос муваффақиятларини ҳурмат қиламан, аммо у энг зўри эмас"

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2018, 17:12
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Реал" футболчиси Серхио Рамос ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Рамос дунёнинг энг яхши ҳимоячиси эмас. У ажойиб футболчи ва унинг муваффақиятларини ҳурмат қиламан, аммо у мен ҳавас қиладиган футболчи эмас.

Менинг севимли ҳимоячим "Реал"нинг жамоадоши Рафаэль Варан. Кучли футболчи, ёш ва кўп соврин ютган.

ЧЛ финалидаги Рамос ва Салоҳ иштирокидаги воқеа? Бу атайин қилинганини билмайман, аммо Салоҳни алмаштиришганидан сўнг, "Реал"да жиддий ўзгариш бўлди.

Марсело, Бензема ва Роналду Трент позициясида пайдо бўлишди ва ўнг қанотимизга қийинчилик туғдиришди. Салоҳ ўйнаганда бундай бўлмасди" - дейди ван Дейк.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: De Telegraaf

Сўнгги янгиликлар

Барча ›