"Ван дер Варт Иньестанинг ЖЧ финалидаги ғалаба голини урганида суратда яхши кўринган". Коке Нидерлания терма жамоаси собиқ ўйинчисининг танқиди ҳақида
22 июн 2021 13:03
Янгиликлар
"Ван дер Варт Иньестанинг ЖЧ финалидаги ғалаба голини урганида суратда яхши кўринган". Коке Нидерлания терма жамоаси собиқ ўйинчисининг танқиди ҳақида
Испания терма жамоаси ва "Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке Нидерландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Рафаэль ван дер Вартнинг испанларни Евро-2020даги ўйинларини кескин танқид қилганига жавоб қайтарди.
"Ван дер Варт ўзининг обрўсини хоҳлайди. Мен уни ЖЧ-2010 финалида кўрганман. Иньеста ғалаба голини ургандаги расмда ван дер Варт яхши кўринган.
Биз бу сўзни эслаб қоламиз, улар бизга мотивация қўшади. Биз уларни чоп этиб, кийим алмаштириш хонасидаги деворга илмаймиз, аммо Нидерландия билан ўйнасак, буни эсга оламиз", - дейди Коке.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ван дер Варт Испанияни ёмон маънода "даҳшатли" ўйинини айтган ва уларнинг пасларини танқид қилган эди.
Қайд этиш керакки, "қизил фурия" айнан шундай услуб билан ўйнаб, ЖЧ-2010 финалида Ван дер Варт ва унинг жамоасини мағлуб этган.

- Бу эса Коке айтган ЖЧ-2010 финалидаги вазият
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар