Вальверде: "Месси бахтли ва бу "Барселона"га керак жиҳат"

Tolibjon Qosimov
4 окт 2018, 11:02
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЕЧЛ 2-тури доирасида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалаба (4:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Бу кутганимиздек қийин ўйин бўлди. Ўйинимизда нима ўзгарди? Ҳеч нима. Биз ҳамон ўша ғалаба қозонишни истайдиган жамоамиз. Шунчаки, ЛаЛига доирасидаги охирги иккита ўйинда омад биз томонда эмасди.

Коутиньо? У гол урди ва бутун ўйин давомида ҳужумга ёрдам берди. У беллашувни юқори даражада ўтказди.

Месси? У ҳамиша керак паллада ўзини кўрсатади. Ҳозир у бахтли ва бу бизга зарур бўлган жиҳат", - дея Вальверденинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com