Вальверде жамоаси мағлубиятсиз серия бўйича "Барселона"да иккинчи

Aslanov Jasurbek
2 мар 2018, 12:10
"Барселона" ЛаЛиганинг 26-турида "Лас-Пальмас" билан дуранг ўйнади (1:1).

Ўйиндан сўнг Эрнесто Вальверде қўл остидаги "Барселона"нинг мағлубиятсиз серияси 26та учрашувга етди. Бу кўрсаткич бўйича Вальверде 1973/74 мавсумда кўк-анорранглилар билан шундай кўрсаткичга эришган Ринус Михелс билан иккинчи ўринни бўлиб турибди.

"Барселона"нинг мағлубиятсиз ўйинлар бўйича рекордчиси "Манчестер Сити"да ишлаётган Хосеп Гвардиола ҳисобланади. Жамоа унинг қўл остида 2010/11 мавсумда 31та учрашувда камида 1 очко олган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com