

Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, италиялик футболчига "Валенсия" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Кўршапалаклар" 26 ёшли футболчини ижарага олишмоқчи, аммо "Юве"ни тўлақонли трансфер қаноатлантиради.
Ругани жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади, унинг "кекса синьора" билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.



